Фото: Воанеwс
Афғонистон ҳукумати 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида қатнашаётган аёллар терма жамоасини тан олишдан бош тортди. Бу ҳақда Le Parisien нашрига мамлакат ҳукумати спорт департаменти вакили Атал Машвани маълум қилди.
Машванининг айтишича, Афғонистонда аёллар спорти ҳозирда тақиқлангани учун Олимпиада ўйинларида фақат уч эркак расмий иштирокчи ҳисобланади.
“Агар аёллар спорт билан шуғулланмаса, улар қандай қилиб терма жамоа аъзоси бўлади?” — дея савол берган Афғонистон ҳукумати вакили.
Фото: Лепарисиэн
Халқаро Олимпия қўмитаси Афғонистон расмийлари билан алоқа ўрнатмагани ва уларни ўйинларга таклиф қилмаганини айтди. Қайд этилишича, Олимпиада иштирокчиларига номзодлар фақат муҳожирликда бўлган Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти билан муҳокама қилинган.
Мусобақада Афғонистондан олти нафар – уч нафар аёл ва уч нафар эркак спортчи иштирок этади. Аёллар енгил атлетика ва велоспорт, эркаклар дзюдо, енгил атлетика ва сузиш мусобақаларида беллашади.
Маълумот учун, Париж—2024 Олимпиадаси 26 июль куни старт олади ва 11 августга қадар давом этади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди