09:41 / 11.07.2024
183

Америка Кубоги. Аргентинанинг финалдаги рақиби маълум бўлди

Америка Кубоги. Аргентинанинг финалдаги рақиби маълум бўлди
Футбол бўйича Америка Кубогининг ярим финалида Колумбия ва Уругвай терма жамоалари 11 июль, пайшанба куни ўзаро баҳс олиб борди.

Ўйин Шарлоттадаги (АҚШ) Bank of America стадионида бўлиб ўтди. Учрашув 1:0 ҳисобида колумбияликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ушбу учрашувдаги ягона гол 39-дақиқада ҳужумчи Хефферсон Лерма томонидан киритилди. Унга ҳужумкор ярим ҳимоячи Хамес Родригес ёрдам берди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Колумбия терма жамоаси ҳимоячиси Даниэль Мунос иккинчи сариқ карточкани олиб майдондан четлатилди.
Шу тариқа Колумбия 2024 йилги Америка Кубоги финалига чиқди ва у ерда Аргентина терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси Америка кубогининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Жамоа 2021 йилда Бразилияда бўлиб ўтган турнирда ғолиб чиқди. Финалда Аргентина терма жамоаси вингер Анхел Ди Мариянинг голи эвазига Бразилияни минимал 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Турнирнинг финал учрашуви 15 июлга белгиланган.

Америка Кубоги—2024
Ярим финал

11 июль, пайшанба

Уругвай – Колумбия 0:1
Гол
: 0:1 — Лерма (39).
Уругвай: Rocheт, Хименес, Оливера (де Арраскаэта, 46), Касерес, Бентанкур (Варела, 34; Суарес, 67), Вальверде, де ла Крус (Каноббио, 90), Угарте, Араухо, Пеллистри (Оливера, 46), Нунес.
Колумбия: Варгас, Мунос, Санчес, Куэста, Мохика, Хамес (Кастанио, 62), Лерма, Я.Ariyaс (С.Ariyaс, 46), Риос (Урибе, 61), Диас (Синистерра, 86), Кордоба (Мина, 75).
Огоҳлантиришлар: де ла Крус (26), Мунос (31), Хамес (55), Варела (63), Хименес (69), Кастанио (90+6), Куэста (90+7).
Четлатиш: Мунос (45+1).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Америка Кубоги. Аргентинанинг финалдаги рақиби маълум бўлди