АҚШ футбол федерацияси германиялик мураббий Юрген Клоппга қизиқиш билдирмоқда.
Америка Кубогидаги муваффақиятсиз иштирокдан сўнг терма жамоа мураббийи Грегг Берхалтер истеъфога чиқарилган эди.
The Independent нашрининг хабарига кўра, федерация аллақачон “Ливерпуль”нинг собиқ устозига алоқага чиққан. Раҳбарият Клопп термани ЖЧ—2026 мусобақасига тайёрлашини хоҳламоқда. Немис мутахассиси ҳам таклиф ҳақида жиддий ўйлаб кўрмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Клопп мавсум якунида “Ливерпуль”ни тарк этди.
56 ёшли германиялик мутахассис 2015 йилнинг 8 октябрида Англиянинг “Ливерпуль” клуби бошқарувига келган. Бу вақт ичида Юрген Клопп “қизиллар” билан еттита совринни қўлга киритди. Клопп қўл остида “Ливерпуль” Чемпионлар Лигаси, Премьер Лига, Лига Кубоги, Англия Кубоги, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди