
"Бунёдкор" ўз таркибига албаниялик ҳужумчи Луис Качоррини қўшиб олиш арафасида турибди. Бизга маълум бўлишича, 26 ёшли футболчи Тошкентга етиб келган ва бугун томонлар шартномага қўл қўйиши кутилмоқда.
Качорри ҳақида маълумот берадиган бўлсак, у асосан Италия клубларида тўп тепган бўлиб, фаолияти давомида "Карпи", "Фермана" ва "Лигорна" каби жамоаларда ўйнаган.
Луис якунига етган мавсумни Альбаниянинг "Динамо Сити" клубида ўтказиб, 36 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 2 та ассист амалга оширди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар