159
Уругвай терма жамоаси устози АҚШ мезбонлик қилаётган Америка кубоги ташкилотчиларини қаттиқ танқид қилди
Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Марсело Бьелса шу кунларда АҚШда бўлиб ўтаётган Америка кубоги-2024 мусобақасининг ташкилий ишларини танқид қилди.
“Бизга майдонлар мукаммал ҳолатда, дейишганди ва буларнинг барчаси ёлғон бўлиб чиқди. Улар матбуот анжуманида майдонлар ажойиб деб айтишганди.
Улар машғулот учун мукаммал шароит яратилганини айтишди, лекин Боливия машғулот ўтказа олмади, менда ҳаммаси ёлғон эканлигини исботловчи фотосуратлар бор.
Мен айтмасликка ваъда берган ҳамма нарсани айтдим, энди таҳдидлар бўлиши мумкин. Бир марта Скалони майса яроқсиз деб айтишга журъат этди ва бу машҳур хатога айланди.
Америкаликлар сизга: "Мен сизга мукаммал майдонни бераман" демайди. Улар сизга: “Мен сенга уч кун олдин қилинган майдонни бераман”, дейишади.
Машғулот базалари эса ҳақиқий фалокат. Боливия машғулот ўтказа олмади, лекин улар: "Ҳаммаси яхши, ахир бу Боливия", - дейишди”, - деди Бьелса ESPN нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Уругвай терма жамоаси ушбу Америка кубогида ярим финалда Аргентинага имкониятни бой берди ва эртага Канадага қарши 3-ўрин учун майдонга тушади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди