“Реал”ни Испания чемпиони ва Европа Чемпионлар лигаси ғолибига айлантирган Карло Анчелотти клуб билан шартномасини 2026 йилгача узайтирган эди. Энди италиялик мутахассисга яна жиддий таклиф чиқмоқда.
TodoFichajes нашрининг ёзишича, Бразилия футбол федерацияси Анчелоттини таклиф қилиш фикридан қайтгани йўқ. Терма жамоа Америка кубогида муваффақиятсиз иштирок этганидан кейин бу масала яна кўтарилди.
Бразилияликлар Анчелотти терма жамоани 2026 йилги жаҳон чемпионатига тайёрлашини истаяпти. Улар янги мавсумда “Реал” ўз муваффақиятларини такрорлай олмаса, клуб раҳбарияти Карлони истеъфога чиқаришидан умидвор.
Бразилия футбол федерацияси анчадан бери терма жамоани муваффақиятли бошқара оладиган мутахассис топа олмаяпти. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди