00:30 / 14.07.2024
218

Гари Линекер: "Ямаль ақлдан оздиряпти. Хатто Месси ўзини бунчалик кўрсата олмаган"

Гари Линекер: "Ямаль ақлдан оздиряпти. Хатто Месси ўзини бунчалик кўрсата олмаган"
Собиқ футболчи Гари Линекер Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямаль ўйинидан ҳайратда эканлигини айтди.

"Менга Испания ҳеч нарсадан қўрқмай ҳаракат қилаётгани, уларнинг вингерлари жудаям юқорига чиқаётгани ёқяпти.
Улар Франциядан анча кучлироқ эди. Улар барча 6та баҳсда пенальти ёрдамисиз ғалаба қозонишди.

Жамоада яхши футболчилар бор. Педри, Дани Ольмо. Иккала вингер ҳам жуда кучли. Альваро Мората жамоа учун ўзини қурбон қиляпти. Унинг ҳаракатланиши ёқяпти.

Родри - камида сўнгги икки йилнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячиси. У турнирнинг энг яхши футболчисига айланса керак... Агар 16 ёшли Ямаль бу совринни илиб кетмаса.

Ламин мени ақлдан оздиряпти. Унинг ёшида бундай ишларни бажариш ҳайратланарли. Уэйн Руни қандай пайдо бўлгани эсимда. У ўзгача бўлган, аммо Ямалдек эмас.

Пеле ЖЧ финалида 2та гол урган, аммо у 17 ёки 18 ёшда эди. Ҳатто Лионель Месси халқаро ўйинларда ўзини бундай кўрсатмаганди.

Биз кўриб турган нарсалар - жудаям ҳайратланарли. Ямаль қилаётган ишларни ақлимга сиғдира олмаяпман
", - дейди Линекер.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гари Линекер: "Ямаль ақлдан оздиряпти. Хатто Месси ўзини бунчалик кўрсата олмаган"