
Криштиану Роналду Германия мезбонлик қилган Европа чемпионатида Португалия терма жамоаси сафида барча – бешта учрашувда майдонга тушган учта ўйинчидан бири бўлди.
Европа матбуоти 39 ёшли футболчида Европага қайтиш имконияти туғилгани ҳақида ёза бошлади. Аввалроқ, Германия чемпиони “Байер” унга харидор бўлаётгани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди. Энди унга ПСЖ варианти қўшилди.
Манбалар Криштиануга трансфер ойнаси ёпилгунга қадар яна кучли лигалардан чорлов бўлиши эҳтимоли катта эканини маълум қилди.
“Ан-Наср” жамоага катта фойда келтираётган португалиялик юлдузни ушлаб қолмоқчи. Саудияликлар Роналду билан ҳамкорликни 2026 йилгача, яъни жаҳон чемпионатигача узайтиришни режалаштирмоқда.
Шу боис, “Ан-Наср” раҳбарияти Роналдудан келажаги борасида тезроқ бир қарорга келишни сўраяпти. Манбага кўра, ҳамкорлик бўйича музокаралар янги мавсум бошлангунича давом эттирилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар