Футбол бўйича Европа Чемпионатининг финалида Испания ва Англия терма жамоалари 14 июль, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг биринчи бўлими нисбатан эҳтиёткор ўтди ва ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлим бошида Нико Уильямс Ямалнинг узатмасини голга айлантирди. 73-дақиқада келиб, захирадан майдонга туширилган Палмер ҳисобни тенглаштирди.
87-дақиқада Микель Ойарсабаль испанларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашув охирига қадар 2:1 ҳисоби сақланиб қолди ва Де ла Фуэнте шогирдларининг қўли баланд келди.
Шу тариқа Испания 2024 йилги Европа Чемпионати ғолибига айланди.
Евро—2024
Финал
14 июль, якшанба
Испания – Англия 2:1
Голлар: 1:0 – 47 Уильямс, 1:1 – 73 Палмер, 2:1 — 87 Ойарсабаль.
Испания: Унаи Симон, Карвахаль, Лапорт, Ле Норман, Кукуреля, Начо, Фабиан Руис, Родри (Субименди, 46), Олмо, Уильямс, Ямал (Мерино, 89), Мората (Ойарсабаль, 68).
Англия: Пикфорд, Уокер, Стоунз, Геҳи, Шоу, Райс, Фоден (Тауни, 89), Беллингем, Майну (Палмер, 70), Сака, Кейн (Уоткинс, 61).
Огоҳлантиришлар: Кейн (25), Олмо (31), Стоунз (53). “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Селдерей, сабзи ва қанд миқдорини оширувчи кутилмаган бошқа маҳсулотлар
Тошкент вилоятида Gentra’га урилган Damas ағдарилиб кетди
Месси Америка Кубоги ҳақида: "Сўнгги финаллар олдидан қарта ўйнаб, кеч ухлаганмиз"
ПСЖ собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлди
Газдан ноқонуний фойдаланган нефтни қайта ишлаш заводи ва фермер хўжаликлари аниқланди
Трампга ким ўқ узгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди
Дунё етакчилари Дональд Трампга қилинган суиқасдни қоралади
Шакира Америка кубоги финалидаги 8 дақиқалик чиқиши учун қанча гонорар олди? (видео)