11:24 / 15.07.2024
133

Копа Америка. Аргентина финалда Колумбияни мағлуб этиб бош совринни қўлга киритди

Копа Америка. Аргентина финалда Колумбияни мағлуб этиб бош совринни қўлга киритди
АҚШда ўтган Америка Кубоги—2024 15 июль куни якунига етди.

Финал учрашувида чемпион Аргентина Колумбия миллий жамоасига қарши майдонга тушди. Асосий вақтда ҳисоб очилмади. Қўшимча бўлимларнинг иккинчисида эса аргентиналик ҳужумчи Лаутаро Мартинес ғалаба тўпини киритди.

Шу тариқа, Аргентина кетма-кет 2 марта ғалаба қозонди. Аргентина ғалабадан сўнг 16-бор ўз қитъасида тенгсиз жамоага айланди ва Уругвайни (15) ортда қолдириб, мутлақ рекордчига айланди.

Лионель Месси жароҳат сабаб 66-дақиқада алмаштирилди. Анхел Ди Мария эса миллий жамоадаги сўнгги ўйинини ўтказди.

Америка Кубоги—2024.
Финал


Аргентина — Колумбия 1:0
Гол
: 1:0—Лаутаро Мартинес (112).
Аргентина: Эмилиано Мартинес, Монтиэл (Молина, 72), Ромеро, Лисандро Мартинес, Таляфико, Ди Мария (Отаменди, 117), Мак Аллистер (Паредес, 97), Де Паул, Фернандес (Ло Чельсо, 97), Месси (Гонсалес, 66), Алварес (Лаутаро Мартинес, 97).
Колумбия: Варгас, Сантиаго Ариас, Санчес, Куэста, Мохика, Лерма (Урибе, 105), Жон Ариас (Карраскал, 105), Риос (Кастанто, 89), Хамес (Кинтеро, 90), Диас (Борха, 105), Кордоба (Борре, 89).
Огоҳлантиришлар: Кордоба (27), Мак Аллистер (61), Борха (115), Ло Чельсо (118).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Копа Америка. Аргентина финалда Колумбияни мағлуб этиб бош совринни қўлга киритди