
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган XV Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар яна битта бронза медални қўлга киритди.
Нуфузли мусобақанинг енгил атлетика бўйича 4х100 метрга эстафета баҳсларида қатнашган Миран Сахатов, Мансур Абдурашидов, Дониёр Солиев ва Фахриддин Ҳамроевдан иборат жамоамиз 43,47 сония натижа билан шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Айни пайтда Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобида 6 олтин, 4 кумуш ва 14 бронза медаль бор. Кеча Ўзбекистон умумий рўйхатда 9 ўринни эгаллаб турган эди. Айни дамда Ўзбекистон 11 ўринни қайд этиб турибди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар