Англия футболининг айни пайтдаги энг зўр ҳужумчиси Ҳарри Кейн фаолиятидаги олтинчи финални бой берди. 30 ёшли тўпурар ҳисобида бирорта соврин йўқ. Испанияга бой берилган финалдан кейин Ҳарри Кейн қуйидаги фикрларни билдирди.
- Қалбимиз оғриди, чунки жуда қаттиқ ҳаракат қилган мақсадимизга эриша олмадик. Бу жуда узоқ йўл ва жуда қийин турнир бўлди.
Мен жамоадошларим ва барча ходимлар билан фахрланаман, улар туфайли биз қитъа чемпионатининг финалида ўйнадик.
Биз мақсадимизга ета олмадик ва бунга кўникишимиз керак. Лекин ҳар доимгидек яна кўтариламиз, Англия терма жамоаси либосида яна курашларга тайёр бўламиз.
Барча мухлислардан миннатдормиз, улар бизга охиргача ишонишди ва қўллаб-қувватлаб туришди, - деди Ҳарри Кейн.
Ҳарри Кейн Европа чемпионатидан еттита учрашувида майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига иккита тўп киритди. Унинг Англия терма жамоасидаги умумий ўйинлари сони 98 тага етди ва голлари 66 тани ташкил қилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди