
Статистика экспертлари Испания терма жамоаси мусобақа давомида максимал даражада пул ишлаб олганини ҳисоблаб чиқди. Ҳисоб-китобларга кўра, испанлар қитъа чемпионатида 28,25 миллион евро миқдорида даромад кўрди.
Маълум қилинишича, Европа чемпионатида иштирок этган ҳар бир жамоа кафолатланган 9,25 миллион еврога эга бўлди.
Испания терма жамоаси бундан ташқари еттита ўйиннинг барчасида зафар қучди ва ҳар бир ғалаба учун бир миллион евродан олди.
Европа чемпионати ғолибига 8 миллион евро миқдорида мукофот пули берилиши белгиланган. Бу ҳам испанларга насиб қилди.
Финалда иштирок этгани учун 5 миллион евро билан тақдирланган Англия терма жамоаси умумий ҳисобда 14,25 миллион евро ишлаб олди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар