Испан футболининг машҳур вакилларидан Сеск Фабрегас “Манчестер Юнайтед” айрим юлдузлар, хусусан, Жейдон Санчо, Каземиро ва Суфён Амбрабатнинг футболчи сифатида сўнишига сабабчи бўлганини айтди.
- “Манчестер Юнайтед” ҳали кўтарилади, чунки бу буюк клуб. Лекин Жейдон Санчога қаранг. У манчестерликлар сафида яхши ўйнамади, лекин “Боруссия Дортмунд”га кетганидан кейин биз кўриб кўниккан аввалги даражасига кўтарила олди.
Ёки Амрабатга бир назар ташланг. У жаҳон чемпионатида Марокаш терма жамоаси сафида ажойиб ўйинлар кўрсатганди. “Манчестер Юнайтед”га ўтганидан кейин умуман бошқа ўйинчига айланди.
Каземиро эса, “Реал”да тўп тепган даврда Европа Чемпионлар лигаси бош совринини бир-бирига улаб, қўлга киритарди. У дунёнинг энг зўр таянч ярми ҳимоячиси эди. “Манчестер Юнайтед”га ўтганидан кейин ўзгариб қолди.
Бу ҳолат менга клуб ичида ҳамма ишлар кўнгилдагидек эмас, деган туйғуни уйғотмоқда. Уч нафар зўр ўйинчининг жамоага келиб, бирдан яхши ўйнамай қўйиши бу шунчаки тасодиф эмас, - деди Сеск Фабрегас. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...