Килиан Мбаппе “Реал” тарихига кирмоқчи эканлигини таъкидлади. Бугун “Сантиаго Бернабеу” стадионида Мбаппенинг “Реал” футболчиси сифатида тақдимот маросими бўлиб ўтди. Француз испан тилида нутқ сўзлади.
“Ажойиб кун. Болалигимданоқ менинг биргина орзуим бор эди, мана шу ерда турганим жуда катта аҳамиятга эга.
Мени бу ерга йиллар давомида чорлаб турган “Реал” мухлисларига раҳмат айтмоқчиман. Энди яна битта орзуим қолди — клуб тарихидан жой олиш. Ушбу клубга боримни беришга тайёрман.
Болаларга айтар сўзим бор. Орзулар ва мақсад эвазига истаган нарсангизга эришишингиз мумкин.
Мен ўз орзуимни рўёбга чиқариб, футбол тарихидаги энг яхши клуб сафига ўтганимдан фахрланаман. Кўз ёшларимни тия оламанми-йўқми, билмайман. Ана энди ҳаммамиз биргаликда: бир, икки, уч, “Олға Мадрид!”, — дейди ҳужумчи.
Килиан Мбаппе “Реал” сафида 9-рақам остида тўп суради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...