Австралия терма жамоаси дарвозабони "Рома"га ўтди

Австралия терма жамоаси дарвозабони "Рома"га ўтди
"АЗ Алкмар" дарвозабони фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиради.

Австралия терма жамоасидаги фаолияти билан бизга яхши таниш бўлган Мэтью Райан "Рома" аъзосига айланди. Рим клуби дарвозабон трансферини расман эълон қилди.

32 ёшли дарвозабон Нидерландиянинг "АЗ Алкмар" клубидан "Рома"га ўтди.

Маълумот учун, Мэтью Райан ўтган мавсум Нидерландия чемпионатида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 28 та гол ўтказиб юборган.

Эслатиб ўтамиз, Мэтью Райан Австралия термаси билан учта Жаҳон чемпионатида қатнашган (2014, 2018, 2022).
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар