![Ўзбекистон Олимпия ўйинларида илк бор 19 спорт турида 75 та йўлланмани қўлга киритди](/uploads/posts/2024-07/xa8c20aa8c9_0e85t5baxf5hebb6fxzslnxkl7yryfjw.webp.pagespeed.ic.pzE-F265gv.webp)
Фото: "Дунё" АА
Пойтахтдаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон делегациясининг "Париж-2024" ёзги Олимпия ўйинларига иштироки олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.
"Дунё" хабарига кўра, тадбирда спорт вазири Адҳам Икромов, МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов, қўмита раиси ўринбосарлари Равшан Эрматов, Сакен Пўлатов, Азиз Комилов ва Шерзод Тошматов, шунингдек, ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Вазир Адҳам Икрамов анжуманни очиб берар экан, ўзбек спорти тарихида илк бор 19 спорт турида 90 нафар атлет билан 75 та йўлланма қўлга киритилганини, қолаверса, делегация футбол, аёллар кураши, сувга сакраш ва камондан отиш дастурларида дебют қилишини билдирди.
Миллий олимпия қўмитаси бош котиби спорт федерация ва ассоциациялари билан ҳамкорликда улкан иш олиб борилгани, бунинг натижасида тайёргарлик цикли юқори кўрсаткичлар билан якунлангани ҳақида тўхталди. Шунингдек, у Халқаро олимпия қўмитаси ва Ўйинларнинг ташкилий қўмитаси билан мунтазам равишда алоқа йўлга қўйилгани, делегация аъзолари, спортчи ва мураббийлар учун барча шароитлар яратиб берилишини қўшимча қилди.
Ўз навбатида, Равшан Эрматов футболчилар тайёргарлиги, режалар хусусида батафсил маълумот берди. Шунингдек, Сакен Пўлатов бокс, Азиз Комилов дзюдо мисолида спортчилар тайёргарлиги якуний паллага киргани, барча жамоаларимиздан юқори натижалар кутилаётгани хусусида гапириб ўтишди.
Июн ойида ўтган эркин кураш бўйича Будапешт гран-присининг олтин медал соҳиби Разамбек Жамолов Бекзод Абдураҳмоновнинг ўрнига бўлажак Олимпиадада -74 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Селдерей, сабзи ва қанд миқдорини оширувчи кутилмаган бошқа маҳсулотлар расм](/uploads/posts/2024-07/xa1b47cb871_6695151e66faa.webp.pagespeed.ic.M575loXEDI.webp)
Селдерей, сабзи ва қанд миқдорини оширувчи кутилмаган бошқа маҳсулотлар
![Тошкент ва Фарғонада майнинг ферма ташкил этган шахслар аниқланди расм](/uploads/posts/2024-07/x9e824e6698_2024-07-152021_08_28-g4f-iyet.webp.pagespeed.ic.5kSu8BVQ9M.webp)
Тошкент ва Фарғонада майнинг ферма ташкил этган шахслар аниқланди
![1 августдан автомобил давлат рақамларини бериш тартиби ўзгаради расм](/uploads/posts/2024-07/xc6353081a1_4920.webp.pagespeed.ic.ajhInQmNCs.webp)
1 августдан автомобил давлат рақамларини бериш тартиби ўзгаради
![Туркиялик қутқарувчилар Эгей денгизида 71 нафар ноқонуний муҳожирни қутқариб қолди расм](/uploads/posts/2024-07/xadb0a2195b_anadolu-0ndwdch.webp.pagespeed.ic.7pYLPQio3A.webp)
Туркиялик қутқарувчилар Эгей денгизида 71 нафар ноқонуний муҳожирни қутқариб қолди
![Афғонистон шарқида кучли ёмғир оқибатида 40 киши ҳалок бўлди расм](/uploads/posts/2024-07/xec1850bf98_af1-jun7ig0t.webp.pagespeed.ic.KxgEgpMhKf.webp)
Афғонистон шарқида кучли ёмғир оқибатида 40 киши ҳалок бўлди
![Сурия президенти Эрдўғон билан учрашиш шартини айтди расм](/uploads/posts/2024-07/xc7fbffe936_photo_2024-07-16_10-00-38-x2v0aszb.webp.pagespeed.ic.RI9oPKd62c.webp)
Сурия президенти Эрдўғон билан учрашиш шартини айтди
![Даъвогар келинлик уйига киритиб қўйилди расм](/uploads/posts/2024-07/x7680421172_01.webp.pagespeed.ic.I8tfthD6sm.webp)
Даъвогар келинлик уйига киритиб қўйилди
![10 нафар туман-шаҳар ҳокимлари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди расм](/uploads/posts/2024-07/x4785d15b3c_01.webp.pagespeed.ic.v2FGxmoYSd.webp)
10 нафар туман-шаҳар ҳокимлари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди