16:54 / 18.07.2024
101

ФИФА рейтинги янгиланди. Ўзбекистон бир поғона юқорилади

ФИФА рейтинги янгиланди. Ўзбекистон бир поғона юқорилади
Фото: ЎФА
Халқаро футбол ассоциацияси июнь ойи учун жаҳон рейтингини янгилади. Унга кўра, амалдаги Жаҳон чемпионлари Аргентина терма жамоаси рейтингни бошқариб бормоқда.

Иккинчи ўринни Франция термаси эгаллаб турган бўлса, кучли учликни яқинда Евро—2024 да ғалаба қозонган Испания миллий жамоаси якунлаб берган.

Топ-10
1. Аргентина
2. Франция
3. Испания
4. Англия
5. Бразилия
6. Белъгия
7. Нидерландия
8. Португалия
9. Колумбия
10. Италия

Ўзбекистон терма жамоаси 1 поғона юқорилади. 1397 рейтинг очкоси тўплаган жамоа ҳозирда 61- поғонани забт этган. Ўтган ойда терма жамоа 62-ўринда эди.

Осиё терма жамоаларининг ФИФА рейтингидаги ўрни:
18. Япония
20. Эрон
23. Жанубий Корея
24. Австралия
34. Қатар
55. Ироқ
56. Саудия Арабистони
61. Ўзбекистон
68. Иордания
69. БАА

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ФИФА рейтинги янгиланди. Ўзбекистон бир поғона юқорилади