17:14 / 18.07.2024
152

Париж—2024. Осиёда тенгсиз Ўзбекистон бокс терма жамоаси

Париж—2024. Осиёда тенгсиз Ўзбекистон бокс терма жамоаси
Франция пойтахтида бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари бошланишига роппа-роса 8 кун қолди. Қуйида бокс бўйича Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар ҳақида қисқача маълумот берамиз.

Эркаклар:

Ҳасанбой Дўстматов Маъруфжон ўғли 1993 йил 24 июнда Андижонда туғилган. 2016 йил Бразилияда ўтган Олимпиада чемпиони. Икки карра жаҳон ҳамда 3 бора Осиё чемпиони.

Фото: “МОҚ”
Абдумалик Ҳалоков Анвар ўғли 2000 йил 9 апрель куни Бухорода туғилган. Жаҳон ва Осиё чемпиони ва совриндори, ёшлар ўртасидаги Олимпиада ўйинлари ғолиби.

Фото: Бокс федерацияси
Руслан Абдуллаев 2002 йил Қорақалпоғистон республикаси, Амударё туманида туғилган. Жаҳон чемпиони (2023), Осиё чемпиони (2022), Ўзбекистон чемпиони (2021), ҳаваскорлар ўртасидаги халқаро ва республика турнирларининг кўп карра ғолиби.

Фото: IBA
Асадхўжа Мўйдинхўжаев Зоҳиддинхўжаевич 2001 йил 8 май куни Фарғона вилояти Риштон туманида туғилган. 2023 йил ўтказилган жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби ва 2022 йилда Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтган ҳаваскор бокс бўйича Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори.

Фото: IBA
Тўрабек Ҳабибуллаев Шукрилло ўғли 2004 йил 9 апрель куни Тошкент шаҳрида туғилган. 2022 йили ўтказилган жаҳон чемпионати ғолиби.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси
Лазизбек Муллажонов Ҳасанжон ўғли 1999 йил 13 май куни Фарғонада туғилган. Жаҳон чемпионати бронза медали ҳамда Осиё чемпионати олтин медал соҳиби.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси
Баҳодир Жалолов Исомиддин ўғли 1994 йил 8 июль куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган. 2020 йилда Токиода ўтказилган Олимпиада чемпиони, бир неча бор Осиё ҳамда жаҳон чемпиони.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси
Аёллар:
-50 кг: Сабина Бобоқулова
-54 кг: Нигина Ўктамова
-57 кг: Ситора Турдибекова
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова

Ўзбекистон бокс миллий терма жамоаси жаҳонда лицензия йиғиш бўйича иккинчи ўринда турибди. Терма жамоа 4 йилликнинг нуфузли турнирига 11 та вазн тоифасида иштирок этади. Ушбу натижа билан Ўзбекистон термаси Осиё қитъасида биринчиликни қайд этди.

Марказий Осиёда бокс бўйича Олимпиадага йўлланма йиғиш бўйича кўрсаткичлар қуйидагича:

Ўзбекистон — 11 та
Қозоғистон — 10 та
Тожикистон — 3 та
Қирғизистон —1 та
Туркманистон — 0

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Париж—2024. Осиёда тенгсиз Ўзбекистон бокс терма жамоаси