Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сардори ва энг зўр тўпурари Элдор Шомуродов олдида катта масъулият турибди.
Янги мавсумда мамлакатимиз бош жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш учун курашни ҳал қилувчи палласига киради. Элдорнинг терма жамоа етакчиси сифатида саралаш турнирида ўз ўрни бор.
Элдор Шомуродов халқаро миқёсда муваффақиятли иштирок эта олиши учун клубдаги фаолияти ҳам кўнгилдагидек бўлиши лозим. Ҳозир энг муҳим масала – Элдор ўзига мунтазам ўйин амалиёти берадиган жамоа топишидир.
29 ёшли ҳужумчи Париждаги бошланаётган ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон U-23 терма жамоасига ёрдам бериш учун чақирилган тажрибали уч футболчидан бири. Тўртйилликнинг энг нуфузли мусобақаси Шомуродов учун янги имконият.
Спорт соҳасини ёритиб бораётган оммавий ахборот воситалари ҳам Олимпия ўйинлари Европа клубларига янги ўйинчиларни кашф қилиб беришини таъкидламоқда. Хусусан, Италия нашрлари Элдор Париж майдонларидаги ўйинлари билан янги жамоалар назарига тушишини кутяпти.
Sports.uz портали ўзбекистонлик футбол ишқибозларига хорижий нашрларнинг Элдор Шомуродовнинг Олимпиададаги иштирокига оид позициялари акс этган маълумотларни ҳавола қилишда давом этади.
SPORTS.YAHOO.COM сайти:
“Рома” раҳбарияти ўзбекистонлик форвард Элдор Шомуродовнинг келажагини ҳужумчи Олимпия ўйинларидан қайтганидан кейин ҳал қиладиган бўляпти.
Рим клуби билан 2026 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга ўзбек ҳужумчиси мураббийлар штаби режасига киритилмаган ва бош мураббий Даниэле Де Росси уни трансферга қўйишга розилик берган.
Шомуродов Ўзбекистон терма жамоаси билан 24 июлдан 9 августга қадар давом этадиган Париж Олимпиадасида қатнашади. Келажаги шундан кейин кўриб чиқилади.
“Рома”ни ўзбек ҳужумчисини уч йил муқаддам 17,5 миллион еврога трансфер қилиб, йиллик 2 миллион евро атрофида маош белгилаган. Энди пойтахт клуби уни сотиб юбориб, умумий ҳисобда маошларга мўлжалланган беш миллион еврони тежаб қолмоқчи.
ROMAFOREVER.IT сайти:
“Рома”нинг ҳужум чизиғи тобора торайиб бормоқда. Бош мураббий Даниэле Де Росси мавсум тугаганидан кейин бир неча ҳужумчилар билан хайрлашишига тўғри келди.
Ижара муддати якунланган Ромелу Лукаку “Челси”га, Сардор Азмун “Байер”га қайтариб юборилди. Тажрибали ҳужумчи Андреа Белотти эса, А Серия дебютанти “Комо” жамоасига трансфер қилинди.
Бу билан йўқотишлар тугагани йўқ. Тригориядан кетадиганлар рўйхатида яна бир номзод – Элдор Шомуродов бор.
Элдор Шомуродов 2021 йили Генуядан 17,5 миллион евро ва қўшимча бонуслар эвазига олиб келинган эди. Ўзбек ҳужумчисининг “Рома”даги фаолияти муваффақиятли чиқмади. “Специя” ва “Кальяри”даги ижара муддатлари ҳам ҳужумчини “Женоа”даги даражасига кўтара олмади.
Клаудио Раньери қўл остида 22 та учрашувда учтадан гол ва ассист қайд этган ўзбекистонлик ҳужумчи “Кальяри”нинг А Серияда қолишига муносиб ҳисса қўшди. Бироқ Даниэле Де Росси бу ҳужумчини трансферга қўйиш бўйича бир қарорга келиб бўлган.
Спорт директори Флоран Гисольфи унга янги иш жойи қидирмоқда. Шомуродовнинг трансфери римликларга яхшигина маблағни тежаб қолиш имконини беради.
Париждаги Олимпия ўйинларида Осиё қитъаси шарафини ҳимоя қиладиган Ўзбекистон терма жамоаси “С” гуруҳида Испания, Миср ва Доминикан Республикаси жамоалари билан ўйнайди. Шомуродов ватани олдидаги бурчини адо этиб бўлганидан кейин янги клуб борасида бош қотиради.
CAGLIARINEWS24.COM сайти:
“Кальяри”нинг собиқ ўйинчиси Элдор Шомуродов Ўзбекистон терма жамоаси сафида Париж Олимпиадасида иштирок этади ва шу билан бирга ўзининг келажаги бўйича янгиликларни кутади.
Олимпия ўйинлари Шомуродов фаолиятида муҳим босқичга айланади.
Элдор терма жамоадаги ўйини орқали янги харидорлар эътиборини қозониши кутилмоқда.
Бир ой муқаддам ўзбек ҳужумчисини қўлга кирита олмаган “Кальяри” эътиборини бошқа ҳужумчиларга қаратадиган бўлди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...