
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси 55-ўриндан 49-поғонага кўтарилиб олди.
Ўзбекистон терма жамоаси 621 очко билан 49-ўринда бормоқда. Осиё мамлакатлар орасида терма жамоамиз Эрон (712 очко), Австралия (643 очко) ва Жанубий Корея (634) термаларидан кейин тўртинчи бўлиб турибди.
37 (1). Эрон – 712 очко
45 (2). Австралия – 643
47 (3). Жанубий Корея – 634
49 (4). Ўзбекистон – 621
52 (5). Саудия Арабистони – 589
56 (6). Япония – 574
66 (7). БАА – 504
ФИФА рейтингини ҳамон Аргентина бошқариб бормоқда. Улар ҳисобида 1646 очко мавжуд. Бельгия (1369 очко) ҳам иккинчи ўринни сақлаб қолди. Германия терма жамоаси Колумбияни тўртинчи ўринга тушириб, учинчи поғонага кўтарилиб олди.
1. Аргентина – 1646
2. Бельгия – 1369
3. Германия – 1347
4. Колумбия – 1323
4. Бразилия – 1323
6. Чили – 1284
7. Португалия – 1228
8. Франция – 1188
9. Уругвай – 1173
10. Уэльс – 1161
Манба: www.fut.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар