“Реал” клуби ўйинчилари ва ходимлари янги аъзо Килиан Мбаппенинг ўзини тутишидан яхши маънода ҳайратга тушгани айтилмоқда.
Манбаларнинг таъкидлашича, 25 ёшли франциялик ҳужумчи янги жамоадошлари ва клуб ходимлари билан танишишда улар билан жуда яқиндан ва самимий мулоқот қилган. Кўпчиликка машҳур юлдузнинг оддийлиги, эътиборлилиги, бор диққатини ишга қаратгани маъқул келган.
Бундан ташқари, кўпчилик франциялик футболчини испан ва инглиз тилларида равон сўзлаша олишини алоҳида эътироф этмоқда.
Килиан Мбаппе аввал ўз юртида “Монако” ва ПСЖ клублари шарафини ҳимоя қилган. Илк маротаба легионерга айланган моҳир тўпурар “Реал”да 9-рақам остида тўп тепадиган бўлди.
Шартномага кўра, Мбаппе ҳар мавсум учун 30 миллион евро маош олади ва самарадорлиги бўйича бонусга ҳам эга бўлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди