Фото: ЎФА
Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада ўйинлари доирасида футбол мусобақаси старт олди.
C гуруҳининг илк турида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Испанияга қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 28-дақиқасида испанлар ҳимоячиси Пубилл ҳисобни очди. Бўлим охирида Элдор Шомуродов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди. Қайд этиб ўтиш лозим ушбу гол Ўзбекистоннинг Олимпиадалар тарихидаги илк голи сифатида тарихдан жой олди.
Иккинчи бўлимда эса испанлар пенальти ишлаб олди. Бироқ Абдувоҳид Неъматов ушбу пенальтини қайтара олди. 62-дақиқада эса айнан пенальтидан унумли фойдалана олмаган Серхио Гомес жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Учрашув якунига қадар шу ҳисоб сақланиб қолди ва Ўзбекистон 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Тимур Кападзе шогирдлари 2-турда Мисрга қарши майдонга тушади. Учрашув 27 июль куни бўлиб ўтади.
Париж—2024
1-тур
24 июль, чоршанба
Ўзбекистон — Испания 1:2
Голлар: 0:1 — Пубилл, 1:1 — 45+3 Шомуродов (пенальти), 1:2 — 62 Гомес.
Ўзбекистон U-23: 1. Абдувоҳид Неъматов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 3. Абдуқодир Ҳусанов, 6. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 18. Абдурауф Бўриев (8. Русланбек Жиянов, 67), 15. Умарали Раҳмоналиев, 10. Жасур Жалолиддинов (17. Диёр Холматов, 67), 11. Остон Ўрунов (9. Ҳусайн Норчаев, 59), 14. Элдор Шомуродов (19. Иброҳим Ибрагимов, 78), 7. Аббосбек Файзуллаев.
Испания U-23: 1. Арнау Тенас, 2. Марк Пубилл, 4. Эрик Гарсия, 5. Пау Кубарси (12. Хон Пачеко, 46), 3. Хуан Миранда, 6. Пабло Барриос, 10. Алекс Баэна, 11. Фермин Лопес, 14. Аимар Орос, 17. Серхио Гомес, 9. Абел Руис.
Огоҳлантириш: Пау Кубарси (Испания) 7, Жасур Жалолиддинов (Ўзбекистон) 36, Марк Пубил (Испания) 37, Абдурауф Бўриев (Ўзбекистон) 61, Диёр Холматов (Ўзбекистон) 68, Адриан Бернабе (Испания) 80, Абель Руис (Испания) 82, Саму Омородион (Испания) 90+6. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди