186
Абдувоҳид Неъматов: "Жамоамиз очко олишида ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим, аммо бу насиб қилмади"
Париж Олимпиадасининг футбол мусобақасидан ўрин олган Испания ва Ўзбекистон ўртасидаги баҳсдан кейин Абдувоҳид Неъматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
– Ўйин ҳақида фикрингиз. Биринчи дақиқаларда йигитларда ҳаяжон бўлгандек таассурот қолди. Бунинг сабаби нима?
– Бугун ўзбек футболи учун яхши кун бўлди. Биз Олимпиададаги биринчи ўйинимизни ўтказдик. Афсуски, мағлуб бўлдик. Биз бу ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Рақиб эса Испания эди. Биринчи навбатда бугун бизни Париждаги стадиондан қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтаман. Улар шунчаки ажойиб атмосферани ҳосил қилиб беришди. Бизга бугун бироз омад етишмади. Ўз мақсадимиз йўлида давом этамиз. Олдимизда иккита ўйин бор. Испанияга қарши ўйинни тўғри таҳлил қилиб, кейинги ўйинларга етарли хулоса чиқарамиз.
– Пенальтини қайтарган вазиятингизда нималарни ҳис қилдингиз?
– Рақиб футболчилари қандай пенальти тепишини ўрганмагандим. Зарба муаллифини тўпга қандай келишини кузатиб турдим ва зарбани қайтардим. Жамоамиз очко олишида ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим, аммо бу насиб қилмади.
– Иккинчи голда тўпни йўналишини кўра олмадингизми?
- У вазиятда ҳимоячилар ҳам кўп эди. Зарбани илғаш қийин бўлди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди