Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"

Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"
Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Париж-2024даги тарихий дебютидан сўнг терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов учрашув ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақида
- Биринчи ўйинни ёмон ўтказмадик. Рақибимиз ҳам кучли эди. Кичик хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик деб ўйлайман.

- Олимпия ўйинларидаги тарихий голимизга муаллиф бўлдингиз. Бу кейинги учрашувларда жамоамизга далда бўла оладими?
- Асосий мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, яхши ўйин ўтказдик. Кучимиз тенг бўлган рақибларга қарши ўйинларимиз бор. Олдиндаги иккита учрашувга тайёргарлик кўришимиз керак.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар