23:26 / 24.07.2024
276

Аргентинанинг 90+16-дақиқада урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди

Аргентинанинг 90+16-дақиқада урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди
Олимпия ўйинларининг футбол мусобақасида ғаройиб ҳолат юз берди. Парижда ўтказилаётган Олимпия ўйинлари футбол мусобақаси биринчи турида Аргентина ва Марокаш термалари ўртасидаги ўйинда ғаройиб ишлар юз берди.

Аввалроқ, Аргентина 90+16 дақиқадаги голи эвазига мағлубиятдан қутилиб қолгани ҳақида хабар бергандик. Якунда эса Аргентина мағлуб бўлди. Қандай қилиб?

Гап шундаки, Аргентина 90+16 дақиқадаги голини ургандан сўнг, ҳакам бу голни текшириш учун ВАРга мурожаат қилиши керак эди. Бироқ, голдан кейин марокашлик бир неча мухлислар майдонга тушиб кетишади ва тартибсизлик келтириб чиқаришади. Буни кўрган ҳакам эса жамоаларни майдондан олиб чиқиб кетишга қарор қилади. Ўйин эса шу жойида тўхтатилади. Барча мухлислардан стадионни тарк этиш сўралади.

Учрашув тўхтатилганидан икки соат ўтиб, ҳакам жамоаларни майдонга қайтаради ва ВАР орқали голни текшириб, ўша заҳотиёқ голни бекор қилади. Жамоалар майдонда уч дақиқа ўйнаганларидан сўнг ҳакам финал ҳуштагини чалади. Якунда эса Марокаш ғалаба қозонди.

Аргентина U-23 – Марокаш U-23 1:2
Голлар
: 0:1 – 45+2 Раҳими, 0:2 – 51, пенальти Раҳими, 1:2 – 68 Симеоне
Аргентина U-23 – Рульи, Гарсия (Эчеверри, 84), Отаменди, Ди Чезаре, Солер (Амионе, 69), Альмада, Сенон (Симеоне, 54), Медина, Эссе (Фернандес, 69), Альварес, Бельтран (Гондоу, 69).
Марокаш U-23 – Мохамеди, Хакими, Эль-Аззузи (Накач, 80), Боукамир, Эль-Уахди, Бен-Сегир (Кешта, 80), Таргаллин, Эль-Ханнус (Бушуари, 90), Ричардсон, Ахомаш (Эззальзули, 59), Раими.
Огоҳлантиришлар: Ахомаш (39), Эль-Ханнус (45+3), Эль-Уахди (61), Раҳими (70), Таргаллин (87), Фернандес (88), Мохамеди (89), Ди Чезаре (90+9).

Марокаш бўш стадионда ғалабани нишонламоқда:

Аргентина урган голда офсайд бўлган:

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Аргентинанинг 90+16-дақиқада урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди