Аргентина Олимпия термаси бош мураббийи Хавьер Маскерано Марокашга қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
Париж Олимпиадаси футбол мусобақасининг биринчи турида Марокашга қарши дуранг қайд этдим деб ўйлаган Хавьер Маскерано воқеалар ривожи бу тарзда якунланганидан норози бўлди.
Маълумот учун, Аргентина 90+16-дақиқада гол урганди, аммо ҳакам мухлисларнинг майдонга тушгани сабаб ўйинни тўхтатади ва жамоаларни кийиниш хонасига олиб кириб кетади. Орадан икки соат ўтганидан сўнг эса жамоалар бўш стадионга қайтишади. Аргентинанинг голи бекор қилиниб, уч дақиқа ўйналгандан сўнг ҳуштак чалинади. Марокаш эса якунда ғалаба қозонди.
"Кеча улар бизнинг шахсий мулкимизни ўғирлашганди. Алмаданинг нарсалари йўқолиб қолганди. Ташкилотчилар ҳар бир нарсага сертификат сўрашмоқда, ҳозир эса бу иш юз берди. Бугун эса етти марта майдонга тушиб кетишди. Кейин эса бизга пиротехника воситаларини улоқтиришди. Бизга ўйин 2:2 ҳисобида тугади деб айтишганди. Хатто Марокаш ҳам бу ўйинни ўйнамоқчи эмасди.
Ҳаётим давомида бунақа циркни кўрмаганман", - дейди Хавьер Маскерано. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди