10:01 / 25.07.2024
77

Дилшод Раҳматов: "Гватемала бизга сўнгги сониягача курашиш кераклигини ўргатди"

Дилшод Раҳматов: "Гватемала бизга сўнгги сониягача курашиш кераклигини ўргатди"
Ўзбекистон футзал терма жамоаси сардори Дилшод Раҳматов Гватемалага қарши кечган (7:4) баҳсдан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақида
- Бугунги учрашув қизиқарли бўлди. Ҳимояда кўп хатога йўл қўйдик ва шу сабабли 4та гол ўтказиб юбордик. Жаҳон чемпионатида эса бундай хатолар кечирилмайди. Бугун ёш футболчиларимиз ҳам жуда яхши ўйин намойиш этишди. Мухлисларимиз кўз ўнгида ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Меҳнат қилишда давом этамиз. Мураббийлар штаби жамоада катта ўзгаришлар қилди, ёш футболчилар жалб этилди. Мураббийлар штабимиз жуда қаттиққўл(кулади). Тезроқ оптимал ҳолатимизга қайтиб олишимиз керак. Бугун Олимпия терма жамоамиз ҳам ўйин ўтказди. Кейинги баҳсларда уларга омад тилайман. Олимпиададаги спортчиларимизга футзалчилар номидан омад тилайман.

- Гватемала терма жамоасига қарши ҳар доим принципиал ўйинлар бўлади. Ушбу мамлакат вакилларига қарши жуда эмоционал ва курашларга бой ўйинлар ўтказамиз. Бугун ҳам паркетда кўп голлар, эмоциялар, кескин кураш гувоҳи бўлдик. Гватемалага қарши бошқача ёндашувнинг сабаби нимада?

- Яхши савол бўлди. Гватемала терма жамоаси табиатан жуда курашувчан ва жангчи жамоа. Улар охиригача кураш олиб боришади. Сўнгги ўйинимизда ҳам 5:4 ҳисоби қайд этилди. Гватемалада характер бор. Бундай жамоаларга қарши сўнгги сониягача ўйнаш керак. Улар бизга ўйиннинг сўнгги сониясига қадар курашиш кераклигини ўргатган. Гватемалага қарши биринчи маротаба Литвадаги Жаҳон чемпионатида ўйнаган эдик. Сўнгги дақиқадаги гол сабабли аламли мағлубиятга учрагандик. Шундай ўйинлар бизга кўп нарсани ўргатди. Энди эса, уларни бир неча маротаба мағлуб этдик.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Дилшод Раҳматов: "Гватемала бизга сўнгги сониягача курашиш кераклигини ўргатди"