date
views 371

Украина терма жамоаси бош мураббийи Ироқ билан ўйиндаги мағлубият сабабини айтди

Украина терма жамоаси бош мураббийи Ироқ билан ўйиндаги мағлубият сабабини айтди
Фото: Getty Images
Украина терма жамоаси бош мураббийи Руслан Ротан Париждаги Олимпиадада Ироқ билан ўйиндаги сенсацион мағлубият (1:2) ҳақида фикр билдирди.

Ҳамма нима бўлганини кўрди. Рақиб икки-уч марта зарба бериб, биз мағлубиятга учрасак, нима дейиш мумкин? Ўйлайманки, биз болаларча хатоларга йўл қўйдик. Биз бу натижани қабул қилишимиз керак. Хатолар туфайли ўйинда мағлуб бўлдик.

Ўйлашимча, биз рақибдан бир ёки икки бош кучли эдик, аммо хатоларимиз биз учун ҳалокатли бўлди. Биз хатолар оқибатида шошила бошладик ва асабийлашдик
”, дея Ротан сўзларини келтирмоқда Suspilne Sport.

Украина терма жамоаси навбатдаги турда Марокаш билан, Ироқ эса Аргентина терма жамоаси билан ўйнайди.

Маълумот учун, Олимпиададаги футбол турнири 24 июлдан 9 августгача давом этади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Украина терма жамоаси бош мураббийи Ироқ билан ўйиндаги мағлубият сабабини айтди