17:50 / 25.07.2024
136

Париж—2024. Жанубий Кореялик камончи жаҳон рекордини ўрнатди

Париж—2024. Жанубий Кореялик камончи жаҳон рекордини ўрнатди
Фото: Getty Images
Бугун, 25 июль куни Париж Олимпиадасида камондан ўқ отиш мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Жанубий кореялик спортчи Си Хён Лим Париждаги Олимпия ўйинларида камондан отиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди.

Саралаш босқичида камончи 72 зарбада 694 очко тўплашга муваффақ бўлди. Аввалги жаҳон рекорди унинг ҳамюрти Кан Чже Ёнга (692) тегишли бўлиб, у бу натижани 2019 йили қайд этган эди.

Ушбу баҳсларда ўзбекистонлик Зиёдахон Абдусатторова ҳам иштирок этди. Ўзбекистонлик камончи 649 очко тўплаб, ўзининг энг яхши натижасини қайд этди.

Фото: Olympic
Энди у 31 июль куни 1/32 финал босқичидан медаллар учун курашни бошлайди. Унга мазкур даврада чехиялик Marie Хорачкова рақиблик қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Париж—2024. Жанубий Кореялик камончи жаҳон рекордини ўрнатди