20:29 / 25.07.2024
178

Ўзбекистон-Испания ўйини натижаси мухлислар руҳини туширмади

Ўзбекистон-Испания ўйини натижаси мухлислар руҳини туширмади
24 июль куни бўлиб ўтган Ўзбекистон-Испания ўйини якунлари ҳақида тармоқларда фавқулодда кўтаринки изоҳлар қолдирилмоқда. Олимпиада доирасидаги илк ўйин ўзбекистонликларни бир мақсад остида бирлаштирди.

Ўзбекистон тарихида биринчи марта Олимпия ўйинларига йўлланма олган футболчиларимиз кучли рақиб Испанияга қарши тўп сурар экан, уларни стадионда юзлаб, бутун дунё бўйлаб телеэфирлар орқали миллионлаб ватандошларимиз томоша қилди.

Муносиб ўйин кўрсатишди. Айрим вазиятларда испанлардан ҳам яхши ўйнашди”, деб ёзмоқда Instagram фойдаланувчиси Дониёр Хадиев.

Доим терма жамоамиздан чиройли ўйин кутар эдик, ўша кунлар келди. Ютқаздик, лекин испанлардан яхши ўйнадик. Кейинги ўйинларда ҳам энг ками шундай ўйин кўрсатишларига умид қиламиз”, деган бошқа бир интернет юзери ibozaroff.

Бундай мазмундаги изоҳлар бир-бирига уланиб бормоқда. Мухлислардан бири “юта олмасак ҳам, қалбан биргамиз” деган маънода изоҳ қолдирган.

Олимпиадага йўл олган футболчиларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида Uzbekistan’s Club ташаббуси ҳамда креатив саноатнинг ёрқин намояндалари, ижтимоий масъулиятли йирик компаниялар, хусусан, Ucell, UzAutoMotors, “Kapitalbank”, Uzbekistan Airways ҳамда Ёшлар ташаббуслари маркази ҳамкорлигида ўтказиб келаётган #qonimdagalaba умуммиллий кампанияси шундай кўтаринкиликка ҳисса қўшди.

Ўйингача бўлган қарийб бир ой давомида Олимпия терма жамоасининг расмий мадҳияси бўлган “Мен ўзбекистонликман – қонимда ғалаба” қўшиғига мингдан ортиқ видеоклиплар ишланиб, тармоққа жойланди. “Ўзбекистон – истеъдодли ва меҳнаткаш инсонлар мамлакати” деган ғояни илгари сураётган Uzbekistan’s Club учун Олимпия термамиз доимо юксакликка, ғалабага интилишнинг тимсолидир. Клуб ўзи ташкил қилаётган челленж орқали барча ўзбекистонликларни шундай қаҳрамонларимизни муносиб қўллаб-қувватлашга чақирмоқда.

#qonimdagalaba умуммиллий кампанияси доирасида Ўзбекистон-Испания ўйинини томоша қилиш учун мамлакатнинг энг машҳур блогер ва инфлюенсерлари Park de Prens стадионига борган. Instagram тармоғида кучли жамоага қарши муносиб ўйин кўрсатган ўзбекистонлик футболчилар ҳамда уларга мухлислик қилган креатив саноат вакиллари асосий мавзуга айланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон-Испания ўйини натижаси мухлислар руҳини туширмади