Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қилаётган ёзги Олимпия ўйинларининг футбол мусобақаларидан кейин унда қатнашган айрим ўйинчилар фаолиятида ўзгаришлар рўй бериши мумкинлиги табиий ҳол.
Чунки ҳар қандай йирик турнирлар истеъдодли ва маҳоратли футболчилар учун ўз салоҳиятини кўрсатишда ўзига хос кўрик вазифасини ўтайди. Бу каби мусобақаларни мураббийлар, экспертлар, селекционерлар, скаутлар алоҳида диққат-эътибор билан кузатиб боради.
Шу маънода, Париж Олимпиадаси “Рома”га тегишли бўлган ҳужумчи Элдор Шомуродовга ҳам ўзига янги жамоа топишида муҳим аҳамият касб этиши керак. Мавсумолди тайёргарлик даврида Рим клубининг ҳужумчимизни Олимпия ўйинларига қўйиб юборганидан ҳам “бўрилар” раҳбарияти Шомуродовга янги харидорлар чиқишидан умидвор эканини кўрсатади.
Италия футболини ёритаётган нашрлар А Сериянинг айрим клублари 29 ёшли тажрибали ҳужумчи Элдор Шомуродовни кузата бошлаганини ёзмоқда. Бунга, энг аввало, Элдор Шомуродов етакчилигидаги терма жамоамизнинг жаҳоннинг футболи энг жадал ривожланган испанларга қарши жуда зўр ўйин кўрсатгани сабаб бўлди, десак муболаға бўлмайди.
Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига Италия нашрлари экспертларининг Олимпиадада қатнашаётган Элдор Шомуродов бўйича тарқатаётган маълумотларини ҳавола этамиз.
АНЖЕЛО ЧИАРЛЕТТА, ilromanista.it сайти эксперти:
- Париж Олимпиадасининг футбол мусобақалари қизғин паллага кириб бўлди ва биринчи турданоқ кутилмаган қаҳрамонлар гавдалана бошлади. Биз дастлабки турда шиддатли ўйин кўрсатган “Рома” футболчиси ҳақида гапиряпмиз.
Биринчи тур қаҳрамонлари шубҳасиз Ўзбекистон ва Испания терма жамоалари ўртасидаги ўйин иштирокчилари бўлди. Мағлубиятга қарамасдан, Осиёдан келган терма жамоа камида тарихий натижалар қайд эта олди.
Ўзбекистон ўз тарихида Олимпиадалардаги биринчи голини урди. Биз учун аҳамиятлиси, бу тарихий вақеага “Рома”нинг ҳам алоқаси борлигидир. Чунки гол муаллифи римликлар вакили Элдор Шомуродов бўлди.
Ўзбек футболчиси ўз ҳамюртларимиз Олимпия ўйинлари муҳитидан баҳраманд бўлаётган бир пайтда унинг келажаги ҳамон мавҳум бўлиб турибди. “Кальяри”дан ижарадан қайтган ҳужумчи “Рома” бош мураббийи Даниэле Де Россининг келаси мавсум учун режаларига кирмайди ва шунинг учун ҳам номи трансфер бозорида тилга олинмоқда.
“Рома” Шомуродовни тўлиқ трансфер қилинишини истайди. Лекин харидорлар аввал уни ижарада ўйнатиб кўриш вариантини сўрамоқда. Айни пайтда Шомуродовни “Венеция”, “Парма” ва “Женоа” кузатмоқда.
ЖАКОМО ЖЕССИ, calciocasteddu.it сайти эксперти:
- Шомуродов учун Олимпия ўйинларидаги саргузаштлар Испания терма жамоаси дарвозасини ишғол қилиб, Ўзбекистоннинг бу мусобақадаги илк голини киритиш билан бошланди.
Олимпия ўйинлари “Рома” лойиҳасидан четга чиқиб қолган ҳужумчи учун ўз имкониятларини намойиш қилиш учун муҳим имконият.
“Кальяри” ҳам бу форвардни унутгани йўқ. Сардинияликлар жамоанинг А Серияда қолишига ҳисса қўшган ҳужумчини “Рома”дан 9 миллион евро эвазига тўлиқ трансфер қилиш имконини топа олмади ва энди улар римликлардан чегирма олиш мақсадида қулай пайт пойлаб турибди.
Агар “Рома” сардинияликларнинг таклифини қабул қиладиган бўлса, “Кальяри” бу трансферни Олимпия ўйинларидан кейин расмийлаштиришга қарши эмас.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов 2020 йилнинг октябридан бери Италия чемпионатида тўп тепмоқда. “Женоа”, “Рома”, “Специя”, “Кальяри” жамоаларида фаолият юритган ҳужумчимиз А Серияда 102 та учрашувда 15 та гол ва 9 та ассист қайд этган.
Шомуродов Италия кубогида тўртта беллашувда қатнашиб, биттадан гол ва голли узатма муаллифи бўлди.
“Рома”даги жамоадошлари билан УЕФА Конфедерациялар кубогининг илк ғолибига айланган ҳамюртимиз “бўрилар” таркибида халқаро майдонда жами 13 та учрашувда иккита тўп киритган ва бир жуфт ассист расмийлаштирган.
Элдорнинг пойтахт клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача давом этиши белгиланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди