
Ўзбекистон олимпия жамоаси Мисрга қарши 2-тур олдидан қайдномага ўзгариш киритди.
«Ўзбекистон U-23 ҳимоячиси Иброҳимҳалил Йўлдошев оилавий сабабларга кўра жамоа ихтиёрини вақтинча тарк этганди.
Шундан сўнг ЎФА Йўлдошев ўрнига Алишер Одиловни қайдномага киритиш юзасидан ташкилий қўмитага сўров юборди ва у қабул қилинди.
Эндиликда Одилов Мисрга қарши ўйинда рўйхатдан ўрин эгаллаши мумкин», — деб хабар берди ЎФА матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Мисрга қарши баҳс бугун соат 20:00да бошланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар