21:56 / 27.07.2024
97

Париж—2024. Ўзбекистон қийин кечган учрашувда Мисрга мағлубиятга учради

Париж—2024. Ўзбекистон қийин кечган учрашувда Мисрга мағлубиятга учради
Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада ўйинлари доирасида футбол мусобақасидан ўрин олган гуруҳ ўйинларининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон миллий Олимпия жамоаси Мисрга қарши ҳаракат қилди. Учрашувнинг 11-дақиқасида Ўзбекистон дарвозаси олдида тушунарсиз ҳолат юзага келди. Аввалига Нематов тўпни қайтариб юборди. Дарвоза тўсинига тегиб қайтган тўпни ҳимоячилар узоқлаштира олмади. Ҳужумчи Аҳмед Кокага тепган тўп дарвозага йўл олди. Биринчи бўлимнинг охирларида Аббосбек Файзуллаевнинг урган голи офсайд сабаб бекор қилинди.

Учрашувнинг биринчи бўлими шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлимда Тимур Кападзе Остон Ўрунов ўрнига Русланбек Жияновни туширди. Бўлимни ўзбекистонликлар ҳужумкор руҳда бошлади. 52-дақиқада Жасур Жалолиддинов жарима тўпидан унумли фойдалана олмади.

55-дақиқада Элдор Шомуродов ажойиб имкониятга эга бўлди, аммо ҳимоячи аниқроқ ҳаракат қилди. Шундан сўнг ҳам Ўзбекистон термаси аъзолари тўлиқ таркиб билан ҳужумга ўтди. Афсуски, зарбаларнинг ҳеч қайсиси дарвозага киришни хоҳламади.

Маълумот учун, Ўзбекистон олимпиячилари биринчи турда Испанияга (1:2) мағлуб бўлган эди.

C гуруҳи иккинчи жуфтлигида Испания Доминикан Республикаси дарвозасига 3 та тўп йўллади. Рақибларнинг 1 та голи уларни мағлубиятдан қутқара олмади. Шу тариқа Испания 6 очко билан кейинги босқич масаласини ҳал қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Париж—2024. Ўзбекистон қийин кечган учрашувда Мисрга мағлубиятга учради