Фото: Смартпресс
Париждаги Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган қайси спорт турларида атлетлар энг кўп энергия ва калория сарфлашади? Бу борада АҚШ ва Хитой олимлари биргаликда ўтказган тадқиқот ҳақида Journal of Sport and Health Science нашри хабар берди.
Мутахассислар одатда тана вазнининг 1 килограмига 1 соатда сарфланган энергия ёки қувват сарфини калория ўлчови сифатида қўллашади (ккал/кг/соат). Мисол учун, машғулотга 2 ккал/кг/соат сарфланса, ўртача статистикага эга спортчига 60 дақиқали машғулот учун 168 калория керак бўлади.
Демак, ҳисоб-китобларга кўра, амалдаги Олимпиадада тана вазнининг ҳар килограми учун энг кўп калорияни югурувчилар йўқотишади.
Аниқлик киритилишича, тезлик олиш учун бир хил тезликда югуришга қараганда анча кўп куч керак бўлади. Шунинг учун спортчилардан сониясига 0 дан 5 метргача тезлик олиш талаб қилинадиган 100 метрлик спринт каби йўналишларда қисқа вақт оралиғида катта миқдорда калория сарфланади.
Мисол: Дунёнинг энг тез югурувчиси Усэйн Болт 100 метрни босиб ўтишга 91,2 ккал/кг/соат сарфлаган.
Экспертлар солиштиришларича, марафонча югурувчи бир суръатда югурганида бундан қарийб беш баравар кам (21 ккал/кг/соат) энергия сарфлайди, бироқ узоқ вақт ва масофа (42,1 км)ни босиб ўтгани боис якунда унинг сарфи тахминан 2340 килокалорияни ташкил қилади.
Экспертлар бошқа спорт турларини ҳам ҳисоблаб чиқишди:
- велоспорт — 16,8 ккал/кг/соат;
- эшкак эшиш — 15,5 ккал/кг/соат;
- спорт яккакурашлари — 10,5 ккал/кг/соат;
- батутда сакраш — 10,3 ккал/кг/соат.
Спортнинг сузиш йўналишларида қанча калория «ёқилиши» эса сузиш усули, спортчининг маҳорати, мусобақаларнинг бассейнда ёки очиқ сув ҳавзаларида ўтиши каби кўплаб омилларга боғлиқ, дейилади тадқиқотда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди