
Фото: Olympic.uz
Париж Олимпиадасида бокс баҳсларига старт берилди.
-54 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Нигина Ўктамова илк босқичда мисрлик Йомна Айядга қарши рингга кўтарилиши керак эди. Аммо рақибаси жангга чиқмаслигини маълум қилди — боксчи қизимиз тўғридан-тўғри кейинги даврага йўл олди.
Ўктамованинг навбатдаги жанги 30 июл куни КХДР вакили Чол Ми Пангга қарши бўлиб ўтади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг