16:21 / 28.07.2024
118

Париж-2024. Диёра Келдиёрова чорак финалда яна бир ажойиб ғалабасини расмийлаштирди

Париж-2024. Диёра Келдиёрова чорак финалда яна бир ажойиб ғалабасини расмийлаштирди
Бугун (28 июль) куни ўз иштирокини ўтказадиган спортчиларимизнинг натижаларидан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Қуйида вакилларимизнинг натижаларидан онлайн хабардор бўлинг:

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сардор Нуриллаев "Париж-2024" ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади. -66 кг вазн тоифасида қатнашган юртдошимиз илк даврада бразилиялик Уилям Лимага вазари баҳоси эвазига имкониятни бой берди.

Академик эшкак эшиш баҳсларининг бугунги дастурлари юртдошларимиз учун якунига етди. Енгил вазнли спортчилар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида иштирок этган Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев жуфтлиги ўз гуруҳида 5-бўлиб маррага етиб келишди. Энди улар ўтиш босқичида ўз иштирокларини давом эттиришади.

Дзюдочимиз Диёра Келдиёрова чорак финалда яна бир ажойиб ғалабасини расмийлаштирди. Германиялик Маша Баллҳаус билан тўқнаш келган Келдиёрова ярим финалга йўл олди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Париж-2024. Диёра Келдиёрова чорак финалда яна бир ажойиб ғалабасини расмийлаштирди