Ўз тарихида илк бор Олимпия ўйинларида иштирок этган футболчиларимиз мусобақани давом эттириш имкониятидан мосуво бўлди.
Илк учрашувда Испанияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган ҳамюртларимиз, кейинги баҳсда Мисрга 0:1 кўринишида ўйинни бой берди.
Таъкидлаш жоизки, ҳар икки беллашувда ҳам Тимур Кападзе шогирдлари шиддатли, ҳужумкор ва ишончли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилди. Ҳатто буни уддалади ҳам. Лекин бундай катта турнирларда ҳисоб ва натижа учун ўйнашни ҳам ўрганишимиз керак экан.
Эътиборингизга ўзбекистонлик чарм тўп усталарининг Париж Олимпиадасидаги иштироки бўйича билдирилаётган фикр-мулоҳазаларни ҳавола этамиз.
Элоиза Де Местер, lensois.com сайти эксперти:
Футбол ишқибозларининг Ўзбекистон терма жамоасидан умидлари катта эди. Кўпчилик бу жамоа Париждаги Олимпия ўйинларининг ҳақиқий сюрпризи бўлишини кутганди. Лекин ўзбекистонликларнинг Париждаги юриши жуда эрта – гуруҳ босқичидаёқ тугади.
“Ланс” ҳимоячиси ўйнаётган Ўзбекистон терма жамоаси биринчи турда Испаниядан учралган мағлубиятдан кейин мусобақада иштирок этиш имкониятини сақлаб қолиш учун иккинчи баҳсда очко олиши шарт эди.
Миср ўз ўйинини кўрсатди ва ҳисобни очиб олди. Қолган дақиқаларда ўзбеклар мағлубиятдан қутилиб олиш учун ҳаракат қилди, лекин буни уддалай олмади. Яна бир омадсизлик.
Икки учрашувда бирор очко жамғара олмаган Ўзбекистон расман мусобақадан чиқиб кетди. Энди гуруҳдаги сўнгги ўйин 30 июль куни Доминикан Республикасига қарши ўтказилади. Бу баҳсдан кейин Абдуқодир Ҳусанов тез кунларда “Ланс” ихтиёрига қайтиб, янги мавсумга тайёргарлик жараёнига қўшилади.
Энцо Пайлот, le11hdf.fr сайти эксперти:
Абуқодир Ҳусанов ва унинг жамоадошлари Олимпия ўйинлари гуруҳ босқичидаги кетма-кет иккинчи мағлубиятдан кейин мусобақани тарк этиши аниқ бўлиб улгурди.
Ҳусанов Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари орасида маҳаллий шароитга энг кўп мослашган, бу ердаги муҳитни яхши биладиган футболчи эди. Лекин Ҳусанов ҳам жамоадошларига бу мамлакатда узоқроқ олишга ёрдам бера олмади.
Ўзбекистон Мисрга қарши учрашувда мағлубиятга учрамаслиги керак эди. Лекин бунинг уддасидан чиқа олишмади. Ўзбеклар Аббосбек Файзуллаевнинг ҳисобни тенглаштирган голи эвазига ўйинга қайтмоқчи бўлди. Бироқ бу гол ўйиндан ташқари ҳолатда киритилгани боис бекор қилинди.
Ўйинда тўп назорати кўпроқ ўзбеклар томонида бўлганига қарамай, мағлубиятдан қутилишнинг имкони бўлмади.
Энди Абдуқодир Ҳусанов ҳам Доминикан Республикаси терма жамоаси билан бўладиган охирги учрашувдан кейин “Ланс” таркибига қайтади.
Рустам Ашурматов, “Рубин” ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинчиси:
Бизнинг “Зенит” билан баҳсимиз Ўзбекистон ва Миср учрашуви вақтига параллел келиб қолди. Ўйиндан кейин дарров телефонни қўлга олиб, ўйин натижасини кўрдим.
Афсуски, Ўзбекистон Олимпиададан чиқиб кетибди.
Биринчи учрашувда терма жамоа Испания билан жуда яхши ўйнаган эди ва дурангга яқин келганди. Лекин озгина имконият етишмади.
Олимпия ўйинларидан олдин терма жамоанинг плей-оффга чиқишига катта умид билдирилаётганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувни 30 июль куни Доминикан Республикаси футболчиларига қарши ўтказади ва шу билан илк Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлайди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди