Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 Олимпиадаси ўйинларидаги илк медални қўлга киритди.
Дзюдо бўйича баҳслар финалида -52 вазн тоифаси вакили Диёра Келдиёрова косоволик Дистрия Красничига қарши татамига чиқди.
Ўзбекистонлик дзюдочи учрашувнинг иккинчи дақиқасида ишланган вазари ҳисобига олган 1 очкоси билан Европанинг икки карра чемпиони устидан ғалабага эришди ҳамда Ўзбекистон ҳисобига дастлабки медал – олтинни қўшиб қўйди.
Қайд этиш керакки, бу Диёра Келдиёрова фаолияти ва Ўзбекистон тарихидаги энг муҳим ғалаба саналади. Шу вақтгача ўзбекистонлик аёл спортчилар Олимпиадалар финалига чиқмаганди. Аёл спортчилардан фақатгина Екатерина Ҳилко Пекин-2008да трамполиндан сакрашда бронза медалини қўлга киритган ва аёллар орасида медал олган ягона спортчи эди.
Диёра Келдиёрова эса Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпиадада олтин медал ютган илк аёл спортчи сифатида тарихдан жой олди.
Бундан ташқари, у Ўзбекистон дзюдоси тарихида олимпиада олтин медалини қўлга киритган илк спортчи бўлди.
26 ёшли ўзбекистонлик дзюдочи бугунги баҳсларда дастлаб нимчоракфиналдаёқ япониялик амалдаги Олимпиада чемпиони Уте Абэнинг 5 йиллик мағлубиятсиз сериясига барҳам бериб, уни турнирдан чиқариб юборгани билан шов-шув кўтарганди. Кейин эса чоракфиналда германиялик Маша Баллҳаусни мағлуб этди, финал учун баҳсда эса мезбонлар вакили, Токио Олимпиадасининг олтин (жамоавий) ва кумуш медали соҳиби Амандин Бушарни мағлубиятга учратди.
Самарқанд дзюдо мактаби тарбияланувчиси бўлган Диёра Келдиёрова фаолияти давомида жаҳон чемпионатларида икки кумуш ва бир бронза қўлга киритган, икки марта Осиё чемпиони ва бир марта Осиё ўйинлари ғолиби бўлганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди