15:00 / 29.07.2024
246

Диёра Келдиёрова ўзбек дзюдоси тарихида илк бор олтин медални қўлга киритган спортчига айланди

Диёра Келдиёрова ўзбек дзюдоси тарихида илк бор олтин медални қўлга киритган спортчига айланди
Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада ўйинлари давом этмоқда.

28 июль куни дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасида Париж Олимпиадасида ғолибликни қўлга киритди.

Диёра ўзбекистонлик дзюдочилар орасида биринчи бўлиб Олимпиада ғолибига айланди.

Ўзбекистонлик дзюдочилардан Армен Багдасаров (Атланта—1996) ва Абдулло Тангриев (Пекин—2008) Олимпия ўйинларида кумуш, Ришод Собиров уч маротаба бронза медалини қўлга киритган.

Шунингдек, Диёрбек Ўрозбоев ва Давлат Бобонов ҳисобида ҳам биттадан бронза медали бор.

Келдиёрова ушбу натижа орқали ўзбекистонлик аёл спортчилар орасида ёзги Олимпиадаларда биринчи олтин медални қўлга киритган илк спортчига айланди. Бунгача ўзбекистонлик аёл спортчилардан фақатгина трамполиндан сакраш баҳсларида Екатерина Хилко (2008 йил, бронза) Олимпиада совриндори бўлган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Диёра Келдиёрова ўзбек дзюдоси тарихида илк бор олтин медални қўлга киритган спортчига айланди