
Қатар, Австралия ва Эрон чемпионатларида тўп сурган чап қанот вингери Валентино Юэл "Насаф" аъзоси бўлиш арафасида турибди.
Бизга маълум бўлишича, айни дамда хужумкор қанот ярим химоячиси Тошкентда бўлиб турибди. Жанубий Судан терма жамоаси аъзоси Австралия фуқаролиги борлиги учун Осиёлик футболчи лимитига тўғри келади.
29 ёшли футболчининг охирги жамоаси Австралия олий лигасида иштирок этувчи "Вестерн Сидней" бўлди. У айни дамда эркин агент бўлиб турибди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар