date

ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди

ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси вакили Остон Ўрунов Доминикан Республикасига қарши ўтказиладиган Олимпиада гуруҳ босқичининг 3-тур учрашувида иштирок этмайди.

Ўрунов Мисрга қарши баҳсда (0:1) кичик жароҳат олган. Текширувлар натижасида футболчи Доминиканга қарши учрашувгача тўлиқ тиклана олмаслиги маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

ЎФА Остон Ўрунов ўрнига қайдномага захирадан футболчи жалб этиш бўйича ташкилий қўмитага сўров юборди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди