Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳслари бўлиб ўтмоқда. Қиличбозлик бўйича мусобақада мисрлик қиличбоз етти ойлик ҳомиласи билан иштирок этди.
26 ёшли Нада Ҳафез Париждаги қиличбозлик турнирида иштирокини якунлади. Бўлажак она биринчи баҳсда ғалаба қозонди, аммо 1/8 финал босқичида мағлуб бўлди.
“Агар сизга майдонда иккита одам бордек туйилган бўлса, йўқ, аслида учта одам бор эди! Бу—мен, рақибим ва ҳали туғилмаган чақалоқ!
Бола ҳам, мен ҳам жисмоний ва руҳий жиҳатдан кўп қийинчиликларни бошдан кечирдик. Ҳомиладорликнинг ўзи қийин жараён, аммо ҳаёт ва спорт ўртасидаги мувозанатни сақлаш унчалик қийин эмас. Бу шунга арзийди”, деб ёзди спортчи ижтимоий тармоқда.
Маълумот учун, Ҳафез кореялик Чунг Хаюнга 7:15 ҳисобида ютқазди.
Ҳафез учинчи марта Олимпия ўйинларида қатнашди. У Рио—2016 да 36-ўринни, Токио Олимпиадасида 29-ўринни эгаллаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”