Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳсларида бокс мусобақалари ҳам давом этмоқда.
-57 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Ситора Турдибекова конголик Марселат Сакоби Матсҳуга қарши рингга кўтарилди.
Биринчи раунд 1:4 ҳисобида конголик боксчи ҳисобига ёзилди. Иккинчи раундда эса Ситора фаолликни қайтарди ва 5:0 ҳисобида устун келди. Учинчи раунд ҳам ўзбекистонлик боксчининг фойдасига ҳал бўлди ва Ситора Турдибекова кейинги босқичга йўл олди.
Энди у 2 август куни икки карра жаҳон чемпиони, хитой таипейилик Ю-Тинг Линга қарши чорак финал йўлланмаси учун жанг қилади.
Маълумот учун, Турдибекова 2002 йил 20 май куни Самарқанд вилояти Булунғур туманида таваллуд топган.
Ситора 2021 йил катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган. 2022 йил Тошкентда ўтган У-22 қитъа биринчилигида бронза, 2023 йил Бангкок мездонлик қилган айни шу тоифадаги чемпионатда эса кумуш медал соҳибига айланган. Кўрсатган натижалари эвазига “Шуҳрат” медали билан тақдирланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди