Фото: ЎФА
Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада ўйинлари доирасида футбол мусобақасидан ўрин олган гуруҳ ўйинларининг 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси гуруҳнинг сўнгги ўйинида Доминикан Республикасига қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади.
Иккинчи бўлим бошида Доминикан футболчиси Рафаэл Нуньес ҳисобни очди. 58-дақиқада эса Алишер Одилов ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Қолган дақиқаларда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди ўйин 1:1 ҳисоби билан якунланди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Миср Испанияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
3-турдан сўнг C гуруҳида вазият қуйидагича кўриниш олди:
Шу тариқа Тимур Кападзе шогирдлари Олимпиада баҳсларидаги ўз юришини якунлади. Жамоа C гуруҳида бундан олдинга баҳсларда Испания ҳамда Мисрга имкониятни бой берган эди.
Париж—2024.
3-тур
30 июль, сешанба
Доминикан — Ўзбекистон 1:1
Голлар: 1:0 — 51 Нуньес, 1:1 — 58 Одилов.
Доминикан: 1. Вальдес, 2. Пуйоль, 12. Урбаэз, 5. де Лукас, 17. де Леон (2. Марзиан, 46), 8. Де Ока, 6. Моршел, 9. Нуньес, 18. Лоренсо, 11. Федерико, 7. Уреня (3. Баэс, 46).
Ўзбекистон: 12. Назаров, 2. Мирсаидов, 3. Ҳусанов, 5. Ҳамралиев, 8. Жиянов (Жалолиддинов, 57), 9. Норчаев (Шомуродов, 57), 13. Абдираҳматов, 15. Раҳмоналиев, 18. Бўриев, 19. Ибрагимов (Файзуллаев, 57), 20. Одилов (Холматов, 84). “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди