Фото: Olympic
Ёзги Олимпия ўйинларида футбол мусобақасида гуруҳ босқичи якунига етди.
А гуруҳида мезбон Франция Янги Зеландияни йирик ҳисобда енгиб, 100 фоизлик натижа қайд этди. АҚШ Гвинеяга дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, 2-ўринни эгаллади.
- Янги Зеландия — Франция 0:3
- АҚШ — Гвинея 3:0
Фото: Olympic
Учинчи турда Марокаш Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди, Аргентина Украинадан устун келиб плей-оффга йўлланма олди. Украина ва Ироқ 3 очко билан турнирдаги иштирокини якунлади.
- Марокаш — Ироқ 3:0
- Украина — Аргентина 0:2
Фото: Olympic
Ўзбекистон олимпия жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси гуруҳ босқич 3-турида турнир тарихидаги илк очкосини қўлга киритиб, мусобақа билан хайрлашди.
Темур Кападзе жамоаси дастлабки икки турда Испания (1:2) ва Мисрга (0:1) мағлуб бўлиб, гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотганди.
Гуруҳдаги иккинчи баҳсда эса Испания Мисрга ютқазди ва гуруҳда 2-ўринни эгаллаб, плей-оффга чиқди.
- Доминикан Республикаси — Ўзбекистон 1:1
- Испания — Миср 1:2
Фото: Olympic
D гуруҳида Парагвай Малини минимал ҳисобда мағлуб этиб, иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олди. Чорак финал масаласини иккинчи турда ҳал қилган Япония Исроилдан устун келди.
Шу тариқа 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди:
- Франция — Аргентина;
- Япония — Испания;
- Марокаш — АҚШ;
- Миср — Парагвай.
Учрашувлар 2 август куни бўлиб ўтади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди