15:15 / 31.07.2024
140

Париж—2024. Ўзбекистон байроқдори ғалаба билан бошлади

Париж—2024. Ўзбекистон байроқдори ғалаба билан бошлади
Фото: Видеодан лавҳа
Париж Олимпиадасининг бокс бўйича мусобақалари давом эттирилди.

-57 кггача бўлган вазн тоифасида жанг қилувчи Ўзбекистон Олимпиадаси байроқдори Абдумалик Ҳалоков Швеция вакили Небил Ибраҳимга қарши жанг қилди.

Небил Ибраҳим Европа чемпионати совриндори ҳисобланади.

Уч раунд давом этган баҳсда 24 ёшли ўзбек спортчиси ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди. Ҳакамлар барча раундларда ўзбек спортчисининг ғалабасини эътироф этди — 5:0.

Чорак финал баҳсини Ҳалоков 3 август куни ўтказади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Париж—2024. Ўзбекистон байроқдори ғалаба билан бошлади