Фото: Instagram / Шаҳноза Мирзиёева
Шаҳноза Мирзиёева Диёра Келдиёровага Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорликда бир қанча лойиҳаларни биргаликда амалга оширишни таклиф қилди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Ижтимоий ҳимоя агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева Франция пойтахти Парижда Олимпиада чемпиони бўлган дзюдочи қиз Диёра Келдиёрова билан учрашиб, уни шахсан табриклади.
Фото: Instagram / Шаҳноза Мирзиёева
“Ёзги Олимпия ўйинларидаги оламшумул ғалабаси билан Диёра Келдиёровани ўзим ва оилам номидан қутладим. Ватандошларимиз уни бежиз Тўмарисга, Ойбарчинга ўхшатишаётгани йўқ. Чунки у нафақат мамлакатимиз, балки Марказий Осиё минтақасида Олимпиада чемпиони бўлган илк дзюдочи аёл сифатида спорт тарихи саҳифаларидан жой олди”, деб ёзди у.
Фото: Instagram / Шаҳноза Мирзиёева
Шаҳноза Мирзиёеванинг билдиришича, Диёра Келдиёровага Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорликда оилаларда аёлларга нисбатан учрайдиган зўравонликка, жамиятдаги гендер ҳақсизликка қарши қаратилган бир қанча лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш, шу лойиҳаларнинг юзи ва иштирокчиси бўлишни таклиф қилди. Диёра унинг таклифини мамнуният билан қабул қилди.
Фото: Instagram / Шаҳноза Мирзиёева
“Сиз билан фахрланамиз, Диёра!” деб ёзган Шаҳноза Мирзиёева сўзининг сўнгида.
Фото: Instagram / Шаҳноза Мирзиёева
28 июль куни дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасида Париж Олимпиадасида ғолибликни қўлга киритганди. Диёра ўзбекистонлик дзюдочилар орасида биринчи бўлиб Олимпиада ғолибига айланди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди