Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қилаётган ёзги Олимпия ўйинларида қатор спорт турлари бўйича курашлар қизғин паллага кириб бормоқда.
Айниқса, бокс мусобақалари кутилмаган натижалар, сенсациялар, кескин ва муросасиз тўқнашувларга бой бўляпти.
Ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари жаҳондаги етакчилик мавқеини сақлаб келмоқда. Ҳасанбой Дўсматов, Баҳодир Жалолов каби тажрибали юлдузлар қаторида истеъдодли ёш боксчиларимиз ҳам мухлису мутахассислар ишончини оқлаб келяпти.
Париж Олимпиадасида вазни 80 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги юришини бошлаган Тўрабек Ҳабибуллаевнинг дастлабки учрашувдаги ғалабаси сенсация сифатида баҳоланмоқда.
Истеъдодли ёш боксчимиз катталар ўртасидаги мусобақаларга қўшилганига унчалик кўп бўлгани йўқ. Тўрабекнинг энг юқори натижаси 2022 йили қайд этилган ва ўшанда ҳамюртимиз ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган.
Тўрабек Париж Олимпиадасининг йўлланмасини Италиянинг Бусто-Арсицио шаҳрида ўтказилган биринчи жаҳон лицензион турнирида қўлга киритди.
Париж рингларида ҳамюртимиз кучли рақиб – Токио Олимпиадаси совриндори ва 2019 йилги жаҳон чемпионати финалчиси Эумир Марсиалга рўбарў бўлди. Беллашувда бор маҳоратини кўрсатган Тўрабек 28 ёшли филиппинлик машҳур боксчини таслим қила олди.
Британиялик бокс мураббийи ва эксперти Тейлор О’Хиггинс ўзбек боксчисининг тажрибали рақибга қарши жангини юқори баҳолади.
- Тўрабек Ҳабибуллаевдан ажойиб ғалаба. Ёш бокчси аввалги Олимпия ўйинларининг бронза медаль совриндори Эумир Марсиални 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ўзбек боксчиси жангда жуда пухта тактика қўллади. Жанг давомида мунтазам масофани қисқартирди, рақиб ҳаракатларини тўхтатиб, кейин шиддатли ҳужумга ўтди, - деб ёзди Тейлор О’Хиггинс.
Кейинги босқичда ёш боксчимизни жуда катта синов кутиб турибди. Тўрабек Ҳабибуллаев навбатдаги жангини кубалик Арлен Лопесга қарши ўтказади.
31 ёшли Лопес икки карра Олимпиада чемпиони, жаҳон чемпионати ва Панамерика ўйинлари ғолиби ҳисобланади. Ҳаваскорлар боксидаги фаолияти давомида жами 167 та ғалаба ва 28 та мағлубият қайд этган.
Ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталаридан фақатгина Исроил Мадримов Арлен Лопесни икки маротаба мағлуб этишни уддалаган. Энди бу ишни Тўрабек Ҳабибуллаевдан кутиб қоламиз. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди