Париж Олимпиадасида эркаклар ўртасидаги бокс баҳсларида чоракфинал жангларига старт берилди.
Бу босқичда боксчиларимиз орасида дастлабки жангни -63,5 кг вазнда Руслан Абдуллаев бошлаб берди. У канадалик Ваят Санфордга қарши баҳснинг биринчи раундида 3:2 ҳисобида устун келган бўлса, иккинчи раунд худди шундай ҳисоб билан рақиб фойдасига ҳал бўлди.
Ҳал қилувчи 3-раундда эса ҳакамлар Санфорднинг 4:1 ҳисобидаги ғалабасини қайд этишди ва у камида бронза медалини нақд қилди. Абдуллаев 2-раундда ҳам устунлик қилган бўлса-да, ҳакамлар қарорига кўра аламли тарзда турнир билан хайрлашди.
Руслан аввалги босқич 1/8 финалда мексикалик Мигел Анхел Мартинесга қарши рингга чиқиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Бугун Лазизбек Муллажонов ҳам чоракфинал баҳсини бразилиялик Кено Машадога қарши ўтказади. Жанг тахминан соат 00:50да бошланади.
Маълумот учун, Жаҳон чемпиони Руслан Абдуллаев (-63.5 кг) Париж—2024 ёзги Олимпия ўйинлари лицензияси учун кечган Италияда бокс бўйича жаҳон лицензион турнири доирасидаги жангда сербиялик Алексей Сендрикни мағлубиятга учратиб, 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақаси иштирокчисига айланганди.
Русланбек Абдуллаев 2002 йил Тошкент вилояти Қибрай туманида дунёга келган. 2023 йил Тошкентда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»